ВОЯГА ЕТМАГАН ҚИЗЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИНИНГ САБАБ ВА ШАРТ-ШАРОИТЛАРИГА ДОИР КРИМИНОЛОГИК ТАҲЛИЛ
;
вояга етмаганлар, қизлар ҳуқуқбузарлиги, криминологик таҳлил, сабаб ва шарт-шароитлар, профилактика, ижтимоий омиллар, оилавий муҳит.Abstrak
Мазкур тадқиқот вояга етмаган қизлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг криминологик жиҳатдан таҳлилига бағишланган. Унда ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларга таъсир этувчи шарт-шароитлар комплекс равишда ўрганилган. Тадқиқотнинг мақсади — вояга етмаган қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ижтимоий, психологик ва оилавий омилларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот жараёнида формал-мантиқий, қиёсий-ҳуқуқий ва статистик таҳлил усулларидан фойдаланилди. Натижада аниқландики, ҳуқуқбузарликларнинг асосий омиллари сифатида оилавий назоратнинг етишмаслиги, таълим муассасаларида профилактик ишларнинг самарадорлиги пастлиги, ҳамда салбий ижтимоий муҳит таъсири устувор аҳамиятга эга. Шунингдек, гендер хусусиятларини инобатга олган ҳолда профилактика чораларини такомиллаштириш зарурлиги асосланди. Тадқиқот натижалари амалиётда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришда қўлланилиши мумкин.
##submission.downloads##
Nashr qilingan
Nashr
Bo'lim
Iqtibos keltirish tartibi