АТЕРОСКЛЕРОЗ РИВОЖЛАНИШИДА СУРУНКАЛИ ЯЛЛИҒЛАНИШНИНГ ЎРНИ
Jild 4 son 65 (2026) 56-57
Annotatsiya
Юрак-қон томир касалликлари бугунги кунда дунё аҳолиси ўртасида ўлим ва меҳнатга лаёқатсизликнинг етакчи сабабларидан бири бўлиб қолмоқда, уларнинг асосий патоморфологик субстратини эса aтеросклероз ташкил этади. Узоқ вақт давомида aтеросклероз фақат липид алмашинуви бузилиши билан боғлиқ жараён сифатида қаралиб келинган бўлса, сўнгги йиллардаги тадқиқотлар унинг патогенезида сурункали тизимли яллиғланишнинг марказий ўрин тутишини тасдиқлади. Эндотелий дисфункцияси, моноцит-макрофаг инфильтрацияси ва аксилшакллаган пилакчанинг беқарорлашуви — буларнинг барчаси яллиғланиш каскади билан узвий боғлиқ жараёнлар ҳисобланади. Клиник амалиётда стандарт липидограмма кўрсаткичлари меъёрида бўлса-да, айрим беморларда такрорий кардиоваскуляр ҳодисалар кузатилиши («резидуал хавф» тушунчаси) айнан яллиғланиш компонентининг мустақил аҳамиятга эга эканини кўрсатади. Шунга қарамасдан, амалий терапевтик амалиётда яллиғланиш маркерларини хавф-хатарни баҳолашга тизимли жорий этиш ҳамда яллиғланишга қарши терапиянинг ўрни ҳозирча тўлиқ асосланмаган, бу эса мазкур йўналишдаги тадқиқотларнинг долзарблигини белгилайди.
Oʻquvchilar geografiyasi
Yuklab olishlar
Nashr qilingan
Son
Boʻlim
Iqtibos keltirish tartibi