ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ИНСТИТУТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАБИАТИ: НАЗАРИЙ АСОСЛАР ВА ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФ
Abstrak
Мақолада фуқаролар мурожаатлари институтининг ҳуқуқий табиати, тарихий шаклланиши ва ҳуқуқий тавсифи муаммоси таҳлил қилинган. Институтнинг Қадимги Римдан то замонавий конституциявий тизимларгача бўлган тараққиёт йўли тадқиқ этилган. Жаҳон ҳуқуқий адабиётидаги тўртта асосий назарий ёндашув – конституциявий ҳуқуқ назарияси, маъмурий ҳуқуқ институти назарияси, коммуникатив демократия ва иштирокчи демократия назариялари қиёсий таҳлил қилинган. Муаллиф фуқаролар мурожаатларининг дуал ҳуқуқий табиатини – конституциявий субъектив ҳуқуқ ҳамда маъмурий-ҳуқуқий жараён сифатидаги мақомини – илмий жиҳатдан асослайди. Шунингдек, рақамли муҳитда автоматлаштирилган рад жавобларининг ҳуқуқий квалификацияси муаммоси кўриб чиқилади ва прокурор назоратининг рақамли жараёнлардаги ўрни бўйича таклифлар берилади.
##submission.downloads##
Nashr qilingan
Nashr
Bo'lim
Iqtibos keltirish tartibi