ОИЛАВИЙ (МАИШИЙ) ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: ҚОНУНЧИЛИК ВА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ ТАҲЛИЛИ
Jild 4 son 6 Part 3 (2026): Центральноазиатский журнал академических исследований 61-63
Annotatsiya
Мазкур мақолада оилавий (маиший) зўравонликка қарши курашиш соҳасидаги миллий қонунчиликнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари, ушбу турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар учун белгиланган ҳуқуқий жавобгарлик чоралари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлил қилинган. Шунингдек, оилавий зўравонликнинг жамият ва оила институтига салбий таъсири, унинг келиб чиқиш сабаблари ва профилактикасининг ҳуқуқий механизмлари ўрганилган. Тадқиқот давомида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Жиноят кодекси, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун, Олий суд Пленумининг тегишли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПФ–33-сон Фармони нормалари таҳлил қилинган. Мақолада оилавий (маиший) зўравонликка қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, профилактика механизмларининг самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида учраётган айрим муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.
Kalit soʻzlar:
Yuklab olishlar
Nashr qilingan
Son
Boʻlim
Iqtibos keltirish tartibi