СУРУНКАЛАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА БИРЛАМЧИ ТИББИЙ БЎҒИН ВА СТАЦИОНАР ШАРОИТИДА КЎРСАТИЛАДИГАН МУОЛАЖАЛАРНИНГ КОМПЛЕКС ТАЪСИРИ ВА КЛИНИК САМАРАДОРЛИГИ
;
https://doi.org/10.5281/zenodo.17919419Abstrak
Ушбу мақолада сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) билан оғриган беморларда бирламчи тиббий бўғин ва стационар шифохона шароитида амалга ошириладиган комплекс муолажаларнинг клиник самарадорлиги ўрганилди. СЮЕнинг патогенези, унинг кечишида нейрогормонал дисбаланс, гемодинамик ўзгаришлар ва суюқлик ушланиб қолиши каби жараёнларнинг ўрни ёритилди. Бирламчи бўғинда қўлланиладиган узоқ муддатли фармакотерапия — АПФ ингибиторлари, АРА II, β-блокаторлар, минералокортикоид антагонистлари ва диуретикларнинг самараси, шунингдек, турмуш тарзига оид тавсияларнинг аҳамияти таҳлил қилинди. Стационарда қўлланиладиган интенсив терапия — инотроп воситалар, вазодилататорлар, кислородотерапия, инфузион коррекция ва аппаратли мониторинг орқали оғирлашган ҳолатларни бартараф этишнинг афзалликлари кўрсатилди. Мақолада икки тизимнинг клиник натижалари таққосланиб, уларнинг ўзаро уйғунлаштирилган ҳолда қўлланилиши СЮЕ билан оғриган беморларда ҳаёт сифати ва давомийлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани асослаб берилди.##submission.downloads##
Nashr qilingan
2025-12-13
Nashr
Bo'lim
Articles
Iqtibos keltirish tartibi
Мухлиса, А. (2025). СУРУНКАЛАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА БИРЛАМЧИ ТИББИЙ БЎҒИН ВА СТАЦИОНАР ШАРОИТИДА КЎРСАТИЛАДИГАН МУОЛАЖАЛАРНИНГ КОМПЛЕКС ТАЪСИРИ ВА КЛИНИК САМАРАДОРЛИГИ. Markaziy Osiyo Akademik Tadqiqotlar Jurnali, 3(12), 151-154. https://doi.org/10.5281/zenodo.17919419
Article metrics
Views and PDF downloads
0
Views
0
Downloads