СУРУНКАЛАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА БИРЛАМЧИ ТИББИЙ БЎҒИН ВА СТАЦИОНАР ШАРОИТИДА КЎРСАТИЛАДИГАН МУОЛАЖАЛАРНИНГ КОМПЛЕКС ТАЪСИРИ ВА КЛИНИК САМАРАДОРЛИГИ

Авторы

  • Абдумўталова, Мухлиса Автор

DOI:

https://doi.org/10.5281/zenodo.17919419

Аннотация

Ушбу мақолада сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) билан оғриган беморларда бирламчи тиббий бўғин ва стационар шифохона шароитида амалга ошириладиган комплекс муолажаларнинг клиник самарадорлиги ўрганилди. СЮЕнинг патогенези, унинг кечишида нейрогормонал дисбаланс, гемодинамик ўзгаришлар ва суюқлик ушланиб қолиши каби жараёнларнинг ўрни ёритилди. Бирламчи бўғинда қўлланиладиган узоқ муддатли фармакотерапия — АПФ ингибиторлари, АРА II, β-блокаторлар, минералокортикоид антагонистлари ва диуретикларнинг самараси, шунингдек, турмуш тарзига оид тавсияларнинг аҳамияти таҳлил қилинди. Стационарда қўлланиладиган интенсив терапия — инотроп воситалар, вазодилататорлар, кислородотерапия, инфузион коррекция ва аппаратли мониторинг орқали оғирлашган ҳолатларни бартараф этишнинг афзалликлари кўрсатилди. Мақолада икки тизимнинг клиник натижалари таққосланиб, уларнинг ўзаро уйғунлаштирилган ҳолда қўлланилиши СЮЕ билан оғриган беморларда ҳаёт сифати ва давомийлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани асослаб берилди.

Опубликован

2025-12-13

Как цитировать

Мухлиса, А. (2025). СУРУНКАЛАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА БИРЛАМЧИ ТИББИЙ БЎҒИН ВА СТАЦИОНАР ШАРОИТИДА КЎРСАТИЛАДИГАН МУОЛАЖАЛАРНИНГ КОМПЛЕКС ТАЪСИРИ ВА КЛИНИК САМАРАДОРЛИГИ. Центральноазиатский журнал академических исследований, 3(12), 151-154. https://doi.org/10.5281/zenodo.17919419
Innovative Academy RSC
Article metrics Views and PDF downloads
0 Views
0 Downloads