МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАРДА ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИГА КЎМАКЛАШУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
;
тезкор-қидирув фаолияти, тезкор-қидирув фаолиятига кўмаклашувчи шахслар, махфий ҳамкорлик, конфидент, тезкор ахборот, тезкор бўлинма, ҳуқуқий мақом, ҳуқуқий кафолатлар, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, қиёсий-ҳуқуқий таҳлил, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, миллий қонунчилик, тезкор хизматлар.Abstrak
Мазкур мақолада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатларда тезкор-қидирув фаолиятига кўмаклашувчи шахслар институтининг ҳуқуқий табиати, мазмун-моҳияти ва амалий аҳамияти қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Тадқиқотда Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон ҳамда бошқа МДҲ давлатларининг тезкор-қидирув фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ўрганилиб, тезкор бўлинмаларга махфий ва ошкора асосларда кўмаклашувчи шахсларнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хавфсизлигини таъминлаш кафолатлари ҳамда ҳамкорликнинг ҳуқуқий механизмлари ёритилган. Шунингдек, амалдаги қонунчиликда мавжуд умумий ва фарқли жиҳатлар аниқланиб, миллий қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
##submission.downloads##
Nashr qilingan
Nashr
Bo'lim
Iqtibos keltirish tartibi