ТУРЛИ ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА ВИРУСЛИ ДИАРЕЯЛАРНИНГ КЛИНИК-ЭПИДЕМИОЛОГИК ВА ЭТИОЛОГИК ТАВСИФИ
Аннотация
Ўткир ичак инфекциялари (ЎИИ) болаларда энг кўп учрайдиган касалликлар бўлиб қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунё бўйлаб ҳар йили болалар ва катталар орасида 1-1,2 млрд. гача диарея касаллиги қайд этилади, бу эса тахминан 4 миллион кишининг ўлимига олиб келади, уларнинг 60-70 фоизи 14 ёшгача бўлган болалардир (WHO.,2018). Замонавий шароитда барча ёшдаги болалар орасида вирусли ичак инфекцияларининг аҳамияи тобора ортиб бормоқда. Ротавирус, норовирус, аденовирус ва астровируслар болаларда ўткир гастроэнтеритларнинг асосий қўзғатувчилари сифатида қайд этилмоқда; айниқса ротавирус ҳали хам оғир диарея билан кечувчи ҳолатларнинг муҳим сабабларидан бири ҳисобланади. Оҳирги йиллардаги клиник тадқиқотлар болаларда вирусли гастроэнтеритларнинг клиник аҳамияти пасаймаганини, аксинча, уларнинг касаллик структураси ва госпитализациясидаги улуши барқарор юқори сақланаётганини кўрсатди.
Загрузки
Опубликован
Выпуск
Раздел
Как цитировать