КОНСТИТУЦИЯВИЙ ОДИЛСУДЛОВНИНГ ПРОЦЕССУАЛ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Jild 5 son 13 (2026): Zamonaviy dunyoda ilm-fan va texnologiya 105-110
Annotatsiya
Мазкур мақолада мамлакатда конституциявий назорат институтининг ривожланиши, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ваколатларининг кенгайиши ва унинг фаолиятини процессуал жиҳатдан такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган. Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида Конституциявий суднинг ҳуқуқий мақоми ва функциялари қайта кўриб чиқилгани, хусусан, конституциявий шикоят институти жорий этилгани эътироф этилади. Шу билан бирга, суд фаолиятини тартибга солувчи процессуал нормаларнинг етарли даражада тизимлашмагани туфайли юзага келаётган муаммоларга эътибор ыаратилган. Муаллиф томонидан Конституциявий суд иш юритиш тартибини алоҳида қонун билан тартибга солиш зарурати асослантирилиб, қонуннинг асосий элементлари сифатида иш юритиш принциплари, суд таркиби, процессуал иштирокчилар, мурожаат қилиш тартиби, ишларни кўриб чиқиш босқичлари ва рақамлаштиришга оид таклифлар илгари сурилган.
Kalit soʻzlar:
Oʻquvchilar geografiyasi
Yuklab olishlar
Nashr qilingan
Son
Boʻlim
Iqtibos keltirish tartibi