АМИР ТЕМУР ВА ХИТОЙ МУНОСАБАТЛАРИДА САВДОГАРЛАР ТАБАҚАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТДАГИ ЎРНИ
;
Савдогарлар, Буюк ипак йўли, савдо карвонлари, Чиғатой улуси, Мин империяси, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, Самаэрхань, Шимолий савдо йўли тармоғи, Шарқий Туркистон савдо йўллари, Хами йўлаги, Яздий, йўл масофаси.Abstrak
Ушбу мақолада Амир Темур ва Хитой муносабатларида савдогарлар табақасининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ҳақида фикр юритилган. Амир Темур ҳукумронлиги даврида Хитой билан савдо алоқалари, Чиғатой улусини четлаб ўтувчи шимолий савдо йўлига зарба берилиши ва жануб томон билан боғлиқ йўналишлардаги шаҳарларнинг жаҳон савдо-иқтисодий мунорсабатларида янада кенгроқ тортилишига эришуви, Амир Темур давлати ва Хитой (Мин) сулоласи ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг асосан шарқий туркистон орқали олиб борилганлиги, ушбу минтақадан ўтувчи савдо йўллари, йўлларнинг характеристикаси таҳлил этилган. Шунингдек, савдодаги асосий маҳсулотлар, Хитойда отларнинг Амир Темур давлатида ипак, чой, чинни маҳсулотларининг қадрланиши билан боғлиқ масалалар тарихий адабиётлардаги маълумотларни қиёсий таҳлил қилган ҳолда ёритилган.