ТАФСИР АТ-ТАБАРИЙДА МУТАШОБИҲ ОЯТЛАР ТАЪВИЛИ: ИЛК ИСЛОМ УЛАМОЛАРИНИНГ ЛИНГВИСТИК ЁНДАШУВЛАРИ
;
Таъвил, талқин, антропоморфизм, муташобиҳ оятлар, Тафсир ат-Табарий, салаф солиҳинлар, мажоз, калом илми.Abstrak
Ушбу мақолада Ибн Жарир ат-Табарийнинг "Жомеъ ал-баён" тафсирида келтирилган салаф солиҳинларнинг антропоморфик (муташобиҳ) оятларга нисбатан қарашлари таҳлил қилинади. Мавзунинг долзарблиги бугунги кунда мусулмон оламида ушбу оятлар устида давом этаётган баҳслар ва турли гуруҳларнинг "салафлар йўли"ни даъво қилиши билан изоҳланади. Тадқиқот давомида "Тафсир ат-Табарий" асосий манба сифатида ўрганилиб, илк уч асрда яшаган уламоларнинг икки хил ёндашуви аниқланди: биринчиси — оятларни зоҳирий маъносида қолдириш (тафвиз/исбот), иккинчиси — оятдаги мажозий ифодаларни тил қоидалари асосида бошқа мазмунга кўчириш (таъвил). Мақола мураккаб калом масалаларини тарихий ва лингвистик жиҳатдан тушунишга ёрдам беради.
Iqtiboslar
Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва тафсир муаллифи Абдулазиз Мансур. – Т.: Tafsir-books, 2023.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Сунний ақидалар. – Т.: Hilol-Nashr, 2021.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар. – Т.: Hilol-Nashr.
Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий. Жомеъ ал-баён ан таъвили аят аль-Қуръон. 1-нашр. – Қоҳира: Дор ал-Ҳижр, 2001.
Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутий. Ал-Ламазҳабийя: ахтар бидъа туҳаддидуш шариъатал исламия. – Дамашқ: Дор ал-фикр, 2005. – Б. 112–115.
Ал-Жувайний. Китаб ал-Иршод ила қоватиъ ал-адилла фи усул ал-иътиқод. – Миср: Матбаа ас-Саода, 1950.
Ибн Таймия. Тақийуддин. Ат-Тадмурия: Таҳқиқ ли асмаи ва-с-сифат ва ҳақиқат ал-жамъи байна ал-қадар ва аш-шаръ. 2-нашр. – Риёд: Мактаба ал-Абикан, 2000.
Ибн Аби Ҳотим ар-Розий. Ал-Жарҳ ва ат-таъдил. 1-нашр. – Байрут: Дор иҳёут-турос ал-арабий, 1952.
"Тафсири ат-Табарий"да салафлар авлоди томонидан антропоморфик оятларнинг талқин қилиниши. – Ижтимоий ва гуманитар фанлар мажмуаси, 1-SENARA конференцияси материаллари, 2022.