КАФТ ТАСВИРИ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИ ВА УЛАРНИ ЎЗАРО ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Authors

  • Маматов, Нарзулло Author
  • Кодиров, Элмурод Author
  • Нажмиддинов, Аҳлиддин Author

DOI:

https://doi.org/10.5281/zenodo.10908489

Abstract

Ушбу мақолада биометрик идентификация тизимларининг соҳаларидан бири бўлган кафт тасвирларини олишнинг офлайн ва онлайн усули бўйича маълумотлар базалари устида кенг қамровли тадқиқот тақдим этилган бўлиб, унда кафт тасвирини аниқлашни ўзига хос жиҳатлари, офлайн ва онлайн маълумотлар базаларини солиштириш, уларни ютуқлари ва муаммолари кўриб чиқилган. Одатда юқори аниқликдаги тасвирлардан ташкил топган офлайн маълумотлар базалари кафт тасвирини батафсил хусусиятларини аниқлаш имконини беради, бироқ, уларни сақлаш ва ҳисоблаш талаблари юқорилиги туфайли реал вақт иловалар билан ишлаш жараёнида турли мураккабликларни келтириб чиқаради. Шу билан бирга, тасвирни онлайн усулда олиш учун мўлжалланган қурилмалар томонидан шакллантирилган маълумотлар базаларида эса реал вақт режимида таниб олишни таъминлайди, бироқ, бунда кафт тасвирини айрим хусусиятлари йўқолиши мумкин. Ушбу тадқиқот натижалари ишончли, самарали ва кўп қиррали кафт тасвирини аниқлаш тизимларини ишлаб чиқишга сезиларли ҳисса қўшишга қаратилган бўлиб, улардан хавфсизликка мўлжалланган турли дастурларда кенг қўллаш мумкин.

Downloads

Published

2024-04-02

How to Cite

Нарзулло, М., Элмурод, К., & Аҳлиддин, Н. (2024). КАФТ ТАСВИРИ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИ ВА УЛАРНИ ЎЗАРО ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ. Eurasian Journal of Academic Research, 4(3), 180-189. https://doi.org/10.5281/zenodo.10908489
Innovative Academy RSC
Article metrics Views and PDF downloads
0 Views
0 Downloads