Ҳомиладорлик даврида пиелонефрит аниқланган беморларни даволаш.
Abstrak
Ҳомиладорлик даврида буйракнинг энг кўп учрайдиган касалликларидан пиелонефрит кўп аниқланиб, 12,2-33,8% га ошиши аниқланади. 15% беморларда ёш даврда кузатилиб, 57-65% холларда қўзғатувчиси ичак таёқчасидир. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида уродинамик бузилишлар гормонал факторларга боғлиқ бўлиб, сийдик ажратиш тизимининг гипотониясига сабаб бўлиб қовуқ сийдик йўли буйрак жоми рефлюкси кўп учрайди. 20-22 хафталикда сийдик йўлининг кенгайиши кузатилиб, 83% икки томонлама, 15% ўнг томонлама 2% чап томонлама кузатилади. Хомиладор аёлларда кўп ҳомилалик, кўп сувлилик, йирик ҳомила ва тор чаноқ бўлганда касалликнинг қўзғаш даври ошади. 2/3 холларда симптомсиз бактериурия пиелонефритга сабабчи бўлиб, 6% холларда сийдик йўлларининг инфицирланиши цистит билан бирга кузатилиши мумкин. Пиелонефритнинг учраши 1-триместрда 9,6%, 2-триместрда 78,3%, 3-триместрда 43% ва ту-руыдан кейин 19,2% холларда аниқланади. 64% ўткир серозли ва 36% ўткир йирингли пиелонефрит кузатилади. Пиелонефрит ҳомиладорлик даврига салбий таъсир қилиб, муддатига етмаслик 30%, кечки гестозлар 50%, туғруқ кучларининг сустлиги 20%, ҳомила гипоксияси ва гипотрофияси 40% холларда аниқланади. Туғруқ даврида эса 46% хомила олди сувларининг кетиши, 10% патологик қон кетиши, хар беш туққан аёлда бачадон субинволюцияси ёки эндометрит аниқланади. Йўлдошда бўладиган ўзгаришлардан етилишининг бузилиши ишемия ўчоқлари қон қуюлишлар ва фибриноид тўпланиши аниқланади.
Nashr qilingan
Nashr
Bo'lim
Iqtibos keltirish tartibi