Ҳомиладорлик даврида пиелонефрит аниқланган беморларни даволаш.

Authors

  • И Зиёдуллаева Author
  • М Мирзабекова Author
  • М Маматкулова Author
  • Г. Арзиева Author

Abstract

Ҳомиладорлик даврида буйракнинг энг кўп учрайдиган касалликларидан пиелонефрит кўп аниқланиб, 12,2-33,8% га ошиши аниқланади. 15% беморларда ёш даврда кузатилиб, 57-65% холларда қўзғатувчиси ичак таёқчасидир. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида уродинамик бузилишлар гормонал факторларга боғлиқ бўлиб, сийдик ажратиш тизимининг гипотониясига сабаб бўлиб қовуқ сийдик йўли буйрак жоми рефлюкси кўп учрайди. 20-22 хафталикда сийдик йўлининг кенгайиши кузатилиб, 83% икки томонлама, 15% ўнг томонлама 2% чап томонлама кузатилади. Хомиладор аёлларда кўп ҳомилалик, кўп сувлилик, йирик ҳомила ва тор чаноқ бўлганда касалликнинг қўзғаш даври ошади. 2/3 холларда симптомсиз бактериурия пиелонефритга сабабчи бўлиб, 6% холларда сийдик йўлларининг инфицирланиши цистит билан бирга кузатилиши мумкин. Пиелонефритнинг учраши 1-триместрда 9,6%, 2-триместрда 78,3%, 3-триместрда 43% ва ту-руыдан кейин 19,2% холларда аниқланади. 64% ўткир серозли ва 36% ўткир йирингли пиелонефрит кузатилади. Пиелонефрит ҳомиладорлик даврига салбий таъсир қилиб, муддатига етмаслик 30%, кечки гестозлар 50%, туғруқ кучларининг сустлиги 20%, ҳомила гипоксияси ва гипотрофияси 40% холларда аниқланади. Туғруқ даврида эса 46% хомила олди сувларининг кетиши, 10% патологик қон кетиши, хар беш туққан аёлда бачадон субинволюцияси ёки эндометрит аниқланади. Йўлдошда бўладиган ўзгаришлардан етилишининг бузилиши ишемия ўчоқлари қон қуюлишлар ва фибриноид тўпланиши аниқланади.

Published

2024-05-21

How to Cite

Ҳомиладорлик даврида пиелонефрит аниқланган беморларни даволаш. (2024). Central Asian Journal of Multidisciplinary Research and Management Studies, 1(8), 31-32. https://www.in-academy.uz/index.php/CAJMRMS/article/view/36521
Innovative Academy RSC
Article metrics Views and PDF downloads
0 Views
0 Downloads