ПОРАХЎРЛИК ПРЕДМЕТИГА ОИД АЙРИМ МАСАЛАЛАР

Authors

  • Иргашев Равшан Хамро Ўғли “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ундирув маркази юридик хизмат менежери Author

Keywords:

моддий қимматликлар, мулкий манфаат, пора, пора предмети, порахўрлик, Жиноят кодекси, Олий суд Пленуми қарори.

Abstract

Мазкур ишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексидаги “моддий қимматликлар”, “мулкий манфаат” ва “пора” тушунчаларининг қўлланилиш доираси таҳлил қилинган. Муаллиф томонидан мазкур тушунчалар мустаҳкамланган моддалар тизимли равишда гуруҳланган: “моддий қимматликлар” ва “мулкий манфаат” биргаликда 8 та моддада, “пора” атамаси эса 10 та модда ва алоҳида ЖК Махсус қисми 8-бўлимида қўлланилиши аниқланган. Мақолада Ўзбек тилининг изоҳли луғати ҳамда ЖКнинг 210, 211-моддаларидаги таърифлар келтирилиб, пора олиш ва беришнинг қонундаги ифодаси ёритилган. Шу билан бирга, қонун чиқарувчи томонидан “пора”, “моддий қимматликлар” ва “мулкий манфаат”га аниқ таъриф берилмаганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йилги 19-сонли қарорида ҳам мазкур тушунчалар бўйича етарли тушунтириш мавжуд эмаслиги қайд этилган. Мақола сўнгида “пора”, “пора предмети”, “порахўрлик”, “порахўрлик предмети”, “моддий қимматликлар” ва “мулкий манфаат” каби тушунчаларни чуқур илмий тадқиқ этиш зарурияти асослаб берилган, шунингдек, порахўрлик ҳаракатларининг ҳажми ва пора предмети тушунчасининг тўлиқлиги юзасидан муаммоли саволлар қўйилган.

References

Downloads

Published

2026-05-12

How to Cite

Иргашев, Р. (2026). ПОРАХЎРЛИК ПРЕДМЕТИГА ОИД АЙРИМ МАСАЛАЛАР. Science and Innovation, 4(37), 131-133. https://www.in-academy.uz/index.php/SI/article/view/40884
Innovative Academy RSC
Article metrics Views and PDF downloads
4 Views
0 Downloads