ЖИГАР ЦИРРОЗИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРДА ЮРАК РИТМИ БУЗИЛИШЛАРИНИНГ КЛИНИК-ФУНКЦИОНАЛ ТАҲЛИЛИ ВА УЛАРНИНГ ПРОГНОСТИК АҲАМИЯТИ
Vol. 3 No. 8 (2026): Центральноазиатский журнал междисциплинарных исследований и менеджмента 74-80
Abstract
Долзарблиги. Жигар циррози дунё миқёсида ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, унинг юрак-қон томир тизимига таъсири сўнгги йилларда тобора кўпроқ эътибор тортмоқда. Жигар циррозида кузатиладиган гемодинамик, нейрогуморал ва метаболик ўзгаришлар миокард электр барқарорлигини издан чиқариб, турли юрак ритми бузилишлари ривожланишига замин яратади. Аритмиялар беморларда тўсатдан юрак ўлими, юрак етишмовчилиги ва умумий прогнознинг ёмонлашиши билан боғлиқ муҳим омил ҳисобланади.
Мақсад. Жигар циррози билан касалланган беморларда юрак ритми бузилишларининг клиник-функционал хусусиятларини ўрганиш ҳамда уларнинг касаллик оғирлиги ва прогноз билан боғлиқлигини баҳолаш.
Материал ва усуллар. Тадқиқотга 2025–2026 йилларда FAMILY DOCTORS M хусусий клиникасида даволанган 80 нафар жигар циррози билан касалланган бемор жалб қилинди. Барча беморларда клиник кўрик, лаборатор текширувлар, 12 тармоқли электрокардиография, 24 соатлик Холтер мониторинги ва Допплер эхокардиография ўтказилди. Беморлар Child–Pugh шкаласи бўйича уч гуруҳга ажратилди.
Натижалар. Жигар циррози оғирлашган сари QTc интервали узайиши, синусли тахикардия, қоринчалар экстрасистолияси ва диастолик дисфункциянинг учраш частотаси ишончли даражада ортди. Айниқса, Child–Pugh C гуруҳида юрак ритми бузилишлари юқори хавф кўрсаткичи сифатида намоён бўлди.
Хулоса. Жигар циррозида юрак ритми бузилишларини эрта аниқлаш ва мунтазам кардиологик мониторинг ўтказиш беморларнинг прогнозини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга.
Readership
Downloads
Published
Issue
Section
How to Cite