МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИГА ДОИР МАЪМУРИЙ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Том 5 № 6 Part 2 (2026): Центральноазиатский журнал образования и инноваций 49-53
Аннотация
Мазкур мақолада Мудофаа вазирлиги органлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари таҳлил қилинган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг жамият ва давлат хавфсизлигига таъсири, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ҳамда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти ёритилган. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 256-моддаси таҳлил қилиниб, ҳарбий автомобиль инспекциясининг маъмурий юрисдикция соҳасидаги ваколатлари баҳоланган. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишни рақамлаштириш, электрон далилларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, идоралараро электрон ахборот алмашинувини жорий этиш, ягона электрон реестр ташкил этиш ҳамда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишга оид илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари ҳарбий хизматчилар иштирокидаги транспорт ҳуқуқбузарликлари бўйича маъмурий ишларни кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш ва қонунчиликни такомиллаштиришга хизмат қилади.
Ключевые слова:
Загрузки
Опубликован
Выпуск
Раздел
Как цитировать