МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИГА ДОИР МАЪМУРИЙ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Authors

  • Баходиров Шодиёр Элёр ўғли Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси Author

Keywords:

Мудофаа вазирлиги органлари, ҳарбий автомобиль инспекцияси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик, маъмурий юрисдикция, маъмурий иш юритиш, йўл-транспорт ҳодисаси, ҳарбий хизматчи, электрон далиллар, рақамли трансформация, электрон реестр, сунъий интеллект, транспорт хавфсизлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, маъмурий жавобгарлик, МЖтКнинг 256-моддаси, ҳуқуқий такомиллаштириш, профилактика, давлат хавфсизлиги.

Abstract

Мазкур мақолада Мудофаа вазирлиги органлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари таҳлил қилинган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг жамият ва давлат хавфсизлигига таъсири, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ҳамда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти ёритилган. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 256-моддаси таҳлил қилиниб, ҳарбий автомобиль инспекциясининг маъмурий юрисдикция соҳасидаги ваколатлари баҳоланган. Шунингдек, ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишни рақамлаштириш, электрон далилларнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, идоралараро электрон ахборот алмашинувини жорий этиш, ягона электрон реестр ташкил этиш ҳамда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишга оид илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари ҳарбий хизматчилар иштирокидаги транспорт ҳуқуқбузарликлари бўйича маъмурий ишларни кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш ва қонунчиликни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Downloads

Published

2026-06-23

How to Cite

Баходиров, Ш. (2026). МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИГА ДОИР МАЪМУРИЙ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ. Central Asian Journal of Education and Innovation, 5(6 Part 2), 49-53. https://www.in-academy.uz/index.php/CAJEI/article/view/53457
Innovative Academy RSC
Article metrics Views and PDF downloads
0 Views
0 Downloads