ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДАГИ ФАОЛИЯТИДА ИДОРАЛАРАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ

Main Article Content

Аннотация:

Мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жиноятчиликка қарши курашиш давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу борадаги ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигига барча давлат органларининг, энг аввало ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сайъи-ҳаракатларини бирлаштириш орқали эришиш мумкин.  Ушбу фаолиятнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан прокуратура органларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат идоралари билан ўзаро ҳамкорлик даражасига боғлиқ. Замонавий жиноятчилик турларининг мураккаблашуви, трансмиллий хусусият касб этиши ва ахборот технологиялари орқали содир этилаётган жиноятларнинг кўпайиши идоралараро ҳамкорликни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Article Details

Как цитировать:

Азимов , Ф. . (2026). ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДАГИ ФАОЛИЯТИДА ИДОРАЛАРАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ. Молодые ученые, 4(11), 96–97. извлечено от https://www.in-academy.uz/index.php/yo/article/view/74439