РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ИННОВАСИОН БАНК ХИЗМАТЛАРИНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Main Article Content
Аннотация:
Дунё млакатларининг банк амалиёти тажрибаси кўрсатадики, тижорат банкларининг ликвидлилиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бевосита улар активларининг даромадлилиги ва ликвидлилиги ўртасидаги мутаносибликни таъминлашга боғлиқ. Ўз навбатида, тижорат банклари активларининг даромадлилиги ва ликвидлилиги ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш актив операциялар билан боғлиқ бўлган рискларнинг даражаларини минималлаштириш заруриятини юзага келтиради. Хусусан, “Бэнк оф Америка (АҚШ) активларининг умумий ҳажмига нисбатан кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмалари даражаси 2021 йилда 0,7 фоизни ташкил этди”. “Барклайс банк мажбуриятларининг ҳажмида регулятив капиталнинг салмоғи 2021 йилда 2017 йилга нисбатан 1,3 фоизга ошганлиги ликвидлилик рискини пасайтиришда муҳим роль ўйнади”
