Статьи

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ИНТИЗОМ УСТАВЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИГАН БОШҚА ШАХСЛАРНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИГИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Том 5 № 8 (2026): Центральноазиатский журнал образования и инноваций 79-89

2026-08-24 Статьи CC BY 4.0 Open Access

Авторы

  • Умматов Муҳаммадрасул Турсунович Ўзбекитон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти профессори, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор

Аннотация

Мазкур мақолада маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ҳарбий хизматчилар ва интизом уставлари татбиқ этиладиган бошқа шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги институтининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил этилган. Ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқий мақоми, уларга нисбатан маъмурий жавобгарликнинг умумий тартибдан фарқ қилувчи хусусиятлари, интизомий жавобгарликнинг устуворлиги ва умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортиладиган ҳолатлар тадқиқ қилинган. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 16-моддаси мазмуни асосида ҳарбий хизматчилар, йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, ички ишлар органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги масалалари ёритилган. Шунингдек, ижро ҳужжатини ижро этмаслик, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни, йўл ҳаракати, ов қилиш, балиқ тутиш ва балиқ захираларини сақлаш ҳамда божхона қоидаларини бузиш ҳолатларида ушбу шахсларнинг умумий асосларда жавобгар бўлишининг ҳуқуқий моҳияти очиб берилган. Мақолада маъмурий қамоқ ва жарима қўллашга оид махсус чекловлар ҳамда интизомий ва маъмурий жавобгарлик ўртасидаги нисбат таҳлил қилиниб, мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

Ключевые слова:

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. 16-модда — «Ҳарбий хизматчилар ва интизом уставлари татбиқ этиладиган бошқа шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги».

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш билан боғлиқ суд амалиётига оид қарорлари.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент, 2023.

Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисида»ги Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси — LexUZ.

География читателей

8 Просмотры
0 Загрузки PDF
1 Стран

    Загрузки

    Опубликован

    2026-08-24

    Как цитировать

    Умматов , М. (2026). МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ИНТИЗОМ УСТАВЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИГАН БОШҚА ШАХСЛАРНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИГИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ. Центральноазиатский журнал образования и инноваций, 5(8), 79-89. https://www.in-academy.uz/index.php/CAJEI/article/view/56319
    Innovative Academy RSC
    Article metrics Views and PDF downloads
    4 Views
    0 Downloads