ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ТАКРОРАН ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛИШИНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ МАСАЛАЛАРИ
Ключевые слова:
Мазкур ҳуқуқий механизм Қонуннинг 25-моддасида янада аниқлаштирилган бўлиб, унда илгари судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига оид чора-тадбирлар алоҳида тартибда мустаҳкамланган.Аннотация
Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда шахснинг ижтимоий ҳимоясини кафолатлашга доир фундаментал принциплар белгиланган бўлса, мазкур конституциявий қоидаларнинг амалий механизми соҳавий қонунлар орқали рўёбга чиқарилади. Шу маънода жазодан озод қилинган шахслар томонидан такроран жиноят содир этилишининг олдини олиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур Қонун профилактика соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, профилактика субъектларининг ваколатлари, уларнинг ўзаро ҳамкорлик механизми ҳамда алоҳида тоифадаги шахсларга нисбатан профилактик таъсир чораларини белгилаб берувчи асосий соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.
Загрузки
Опубликован
Выпуск
Раздел
Как цитировать