ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИДА ҲУҚУҚИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ ИФОДАЛАНИШИ
Main Article Content
Аннотация:
Ўзбекистон ҳуқуқий тизимини шакллантиришда ҳуқуқнинг рағбатлантирувчи усули устувор аҳамият касб этиб келди. Мустақилликдан сўнг қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таҳлили шундан далолат берадики, жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий, маънавий ҳаёт соҳаларини ислоҳ этишда рағбатлантирувчи ҳуқуқий сиёсат кенг миқёсда ўз ифодасини топган. Зеро, жамиятда оламшумул ўзгаришлар, янгиланиш, модернизациялаш амалга оширилаётган бир шароитда унинг ҳуқуқий асоси, таъминотига жиддий эътибор берилади. Жамият аъзоларини амалга оширилаётган ислоҳотлар иштирокчисига айлантириш, ҳар бир шахс манфаатининг қондирилиши ислоҳотларнинг самарадорлиги ва натижасига боғлиқлигини англаб етиши, кўп жиҳатдан давлатнинг рағбатлантирувчи ҳуқуқий сиёсати ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мазмунига боғлиқдир.
