ТУРКИСТОН МАТБУОТИ “ИЗҲОР УЛ-ҲАҚ” ЖУРНАЛИДА ИСЛОМ МАЪРИФАТИГА ОИД МАСАЛАЛАРНИНГ ЁРИТИЛИШИ ВА УНИНГ ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ

Main Article Content

Аннотация:

Ушбу мақолада XX аср бошларида Туркистондаги миллий матбуотнинг ислом маданияти ва маърифатига оид ғояларни қандай ёритгани кенг таҳлил қилинган. Муаллиф жадидчилик ҳаракати доирасида ташкил этилган газета ва журналлар саҳифаларида ислом ахлоқи, диннинг софликда сақланиши, диний ислоҳотлар, шариат масалалари ҳамда халқ урф-одатларининг танқидий таҳлили қандай намоён бўлганини очиб беради. “Изҳор ул-Ҳақ” журнали таҳлил марказида туриб, унда чоп этилган мақолаларнинг мазмун-моҳияти, муаллифларининг илмий салоҳияти ва ислом ҳуқуқига тааллуқли фатволар билан боғлиқ материаллар таҳлил қилинган. Мақолада журнал саҳифаларида миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, диний сабабли саводхонликни ошириш, жаҳолатга қарши курашиш ва мусулмон жамиятининг ривожига қаратилган саъй-ҳаракатлар кенг ёритилган. Шу билан бирга, “Фуқаҳо” жамиятининг ташкил этилиши ва унинг нашри бўлган мазкур журнал орқали фиқҳий ва шариат масалалари бўйича кенг жамоатчиликка мурожаат қилганлиги қайд этилган. Аҳамиятлиси, мақолада журналнинг мазмунан бойлиги ва ҳозирги диншунослик, ислом тарихи ва туркий матбуотшунослик фани учун муҳим манба бўлиб хизмат қилиши таъкидланган.

Article Details

Как цитировать:

Абдулкадиров, Л. . (2025). ТУРКИСТОН МАТБУОТИ “ИЗҲОР УЛ-ҲАҚ” ЖУРНАЛИДА ИСЛОМ МАЪРИФАТИГА ОИД МАСАЛАЛАРНИНГ ЁРИТИЛИШИ ВА УНИНГ ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ. Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования, 4(14), 170–177. извлечено от https://www.in-academy.uz/index.php/zdif/article/view/55426