НЕВРОЗГА ЎХШАШ ДУДУҚЛАНИШГА ЭГА БОЛАЛАР КЛИНИК ВА ПСИХОЛОГИК- ПЕДАГОГИК ТАВСИФНОМАСИ
Main Article Content
Аннотация:
Неврозга ўхшаш дудуқланиш кўпинча 3-4 ёшли болаларда, ташқи сабабларсиз пайдо бўлади.Дудуқланишнинг неврозга ўхшаш шаклининг анамнезида кўпинча оғир токсикозлар, ҳомиланинг тушиш ҳавфи, туғруқ вақтидаги асфиксиялар аниқланади. Бундай болалар кўкрак ёшида йиғлоқи, нотинч бўлади, ёмон ухлайди. Уларнинг жисмоний ривожланиши ёш меъёрларидан озроқ паст ёки орқада қолган бўлади. Улар соғлом болалардан ҳаракатларининг координациясининг ёмонлиги, мотор ноқулайликлари билан характерланади, ҳаракатларда тормозланиш, қўзғалишлар кузатилади. Улар иссиқда, сиқилинчда, транспортда юришда қийналадилар. Бу тоифа болаларда жисмоний ва интеллектуал босимда қаттиқ чарчаш ва бўшашиш кузатилади. Уларнинг диққати турғун эмас, тезда чалғийди. Кўпинча, бундай болалар ҳаддан ташқари суст,бир жойда узоқ ўтира олмайди, интизом талабларига қийинчилик билан бўйсунишади, қўзғалувчан ва таъсирчан бўлишади. Бундай болаларнинг психоневрологик ҳолати тиббий ҳодимлар томонидан церебрастеник синдром сифатида баҳоланади
Article Details
Как цитировать:
Библиографические ссылки:
Хрестоматия по логопедии/ Под ред. Л.С.Волковой и В.И. Селиверстова. -М.: Владос. - 1997. -
Аюпова М.Ю. Логопедия. - Т.: Ўзбекистон файласуфлар миллий жамияти нашриёти, 2007.
Белкова Л.И., Дьякова Е.А.Логопедия.Заикания.- М.: Владос, 2010
Волкова Г. А. Методика психолого-логопедического обследования детей с нарушением речи. Вопросы дифференциальной диагностики. - СПб.: Детство-Пресс, 2009. - 144 с.
