“Таржимадан мақсад – таржима эмас, аслият, – деган эди истеъдодли шоир ва таржимон Тилак Жўра, – таржимада таржима туртиб турмаслиги, балки аслият бўртиб турмоғи даркор”. Таржимада аслият бўртиб туриши таржимондан жуда кўп фазилатларни талаб қилади. Бадиий таржима юксак профессионал савияда бўлиши учун таржимон сўз санъатини нозик ҳис қиладиган ижодкор бўлиши керак. Шу билан бирга, таржима назариясини чуқур билиши, таҳрир масаласи, сўз устида ишлаш маҳорати, бадиий тил хусусиятларини пухта эгаллаган бўлиши зарур.