Ушбу мақолада муаллиф фразеологик бирликлар таркибидаги диний ономастик компонентларни инглиз, рус ва ўзбек тиллари мисолида таҳлилга тортган ҳамда қардош бўлмаган тилларда уларнинг миллий хусусиятини сақлаган ҳолда таржима қилишга доир олимларнинг қарашларини келтириб, уларга муносабат билдирган. Шунингдек, ономастик бирликларнинг таржимашуносликдаги ўрни, уларнинг фразеологизмлар таркибидаги вазифаларини муҳокама қилган.