Шахс тарбияси ва унинг таълим олишига оид масалалар кишилик жамияти тараққиётининг барча босқичларида олиму-фузалолар, мутафаккирлар, психологлар, файласуф ва педагог олимларнинг диққат марказида бўлиб келган. Қомусий алломалар – Абу Наср Форобий, Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Алишер Навоий, Абдулла Авлоний ва бошқаларнинг комил инсон тарбияси ва унинг моҳияти ҳақидаги қарашлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.