МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРДА ТУРМУШДАГИ ЖАРОҲАТЛАНИШ АСОРАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНИШИДА ГИГИЕНИК ВА ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАР АҲАМИЯТИ

Authors

  • Оманова А.С. Урганч давлат тиббиёт институти, Author
  • Отабек Абдуллаев 4-босқич, 353- гуруҳ тиббий профиктика йўналиши талабаси Author

Abstract

Болалар орасида турмушдаги жароҳатланиш бугунги кунда дунё миқёсида муҳим тиббий-ижтимоий ва санитария-гигиеник муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, болаликдаги шикастланишлар нафақат юқори ногиронлик ва йўқотишларга олиб келади, балки оила ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига катта иқтисодий зарар етказади. Жароҳатланиш ҳолатлари нафақат болалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатади, балки уларнинг оғир асоратланиши ва ногиронликка олиб келиши хавфи билан ҳам характерланади. Шу боис, мактаб ёшидаги болалар ўртасида жароҳатларнинг шаклланишига таъсир этувчи ижтимоий ва гигиеник омилларни ўрганиш ҳамда уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш долзарб вазифа ҳисобланади. Болаларнинг ёш ва жинс хусусиятлари, улар яшайдиган муҳитнинг санитария-гигиеник ҳолати, ота-она назоратининг даражаси жароҳатланиш хавфини белгиловчи асосий ижтимоий омиллардан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Хоразм вилоятининг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мактаб ёшидаги болалар орасида турмушдаги жароҳатланишни  илмий асосда ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Downloads

Published

2026-06-15

How to Cite

Оманова , А., & Абдуллаев , О. (2026). МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРДА ТУРМУШДАГИ ЖАРОҲАТЛАНИШ АСОРАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНИШИДА ГИГИЕНИК ВА ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАР АҲАМИЯТИ. Social Sciences in the Modern World, 5(14), 56-57. https://www.in-academy.uz/index.php/ZDIF/article/view/52299
Innovative Academy RSC
Article metrics Views and PDF downloads
7 Views
0 Downloads