Таносил касаллигини тарқатиш жиноятининг объектив томони алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Зеро, жиноят таркибининг айнан ушбу томонига қараб касалликни юқтириш жиноятлари ўзаро фарқланади. Объектив томон жиноятнинг бир элементи ҳисобланиб, у жиноят қонунида кўзда тутилган ижтимоий хавфли жиноятларнинг ташқи томонини таърифлайдиган хусусиятлардан ташкил топган бўлиб, у муайян тарзда, маълум бўлган шароитларда, жойда ва вақтда амалга оширилади. Бунда жиноят қонуни томонидан муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказилиши учун реал хавф туғдирилади. Жиноий ва жазоланадиган этиб шундай ҳаракат тан олинадики, агарда у иродали характерга эга бўлса. Б.С. Волковнинг фикрича, ирода ҳар доим ўз объектив ифодасини мақсадга йўналтирилган ҳаракатларда топа олиши керак, аксинча у на ҳуқуқий на ахлоқий баҳоланишнинг предмети бўла олмайди