Замонавий неонатология ва акушерлик назарияси ва амалиётида ҳомила ўсиши чегараланиш синдроми (ҲЎЧС) ва уни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш, уларнинг холисона классификациясини ўрнатиш муаммосини долзарб масала сифатида қараш жамиятнинг перинатал ва репродуктив саломатлигини ташкиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.