Агрессия ёки кишилар ўртасидаги келишмовчилик оқибатида келиб чиқадиган важоҳат ҳолати – бу шундай йўналишки, унга оид хулосалар нафақат психологларни, балки социологлар, ҳуқуқшунослар, педагоглар, файласуфлар, ижтимоий соҳа ходимлар, турли бўғин раҳбарларининг барчасини қизиқтиради. Зеро, инсон табиати ва унинг бошқа инсонларга боғлиқ жиҳатларини ўрганиш учун хулқнинг айнан шу томонини ҳам ўрганиш, билиш ва бошқара олиш керак.