Ушбу мақолада асосий эътибор шаҳар аҳоли манзилгоҳлари, жумладан, шаҳар манзилгоҳларининг таркиб топишига таъсир кўрсатувчи табиий шароит, табиий ресурс, иқтисодий-ижтимоий инфратузилма каби географик омилларнинг тутган ўрни ва роли, мазмун моҳияти, назарий-услубий масалалари ҳамда илмий амалий аҳамиятига қаратилган. Бунда, табиий шароитни шаҳарсозлик нуқтаи назаридан ўрганишнинг илмий-услубий асослари, шаҳар манзилгоҳларида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда табиий шароит ва ресурслардан оқилона фойдаланишнинг амалий аҳамияти, шаҳар манзилгоҳлари шаклланишига таъсир кўрсатган географик омиллар, табиий географик шаҳарсозлик нуқтаи назардан районлаштиришнинг назарий-услубий жиҳатлари вилоят мисолида батафсил ёритиб берилган.