Мамлакатимиздаги рангли металлар маркази ҳисобланмиш АЖ “Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг салоҳияти ва истиқболи катта. Бугунги кунда ушбу комбинатнинг хом-ашё базасини кенгайтириш ва ошиб бораётган талабни қондириш мақсадида Республикамиздаги мавжуд давлат геологик ташкилотларининг олдига катта талаблар қўйилмоқда. Шу мақсадда янги конларни аниқлаш уларни батафсил ўрганиш, бахолаш ва разведка ишларини олиб боришга эхтиёж пайдо бўлмоқда.
2022-10-13