Мақолада оиладаги зўравонликка қарши қонунчиликнинг жаҳон миқёсидаги ривожланиш тенденциялари таҳлил қилиниб, жиноят қонунчилигида ушбу ҳодисага нисбатан махсус жиноят таркибларининг киритилиши, фуқаролик ва жиноят ишларининг интеграция қилинган модели, шунингдек давлат социал сиёсати ва молиялаштириш тизимининг аҳамияти ёритилган. Финляндия, Бельгия, Буюк Британия, Словения ва Германия мисолида Европа тажрибаси ўрганилади, айрим мамлакатларда қонунлар интеграцияси моделига ўтиш жараёнлари ёритилади.