Тилнинг фикрни ифодалаш ва алмашиш жараёнларидаги амалий асослари, унинг ижтимоий фаолият тури сифатида яшаш шаклини тақозо этувчи ҳар қанадй нутқ оғзаки (овозли) ва ёзма (график белгилар воситасида ифодаланган) шаклларга эгалиги билан характерланади. Нутқнинг ҳар иккала шакли (шунингдек, ички ва ташқи нутқ) у ёки бу тил жамоси томонидан қабул қилинган лисоний тизимига хос бирликларга асосланади ва у муайян бир шахснинг ўй-фикри ва туйғу-кечинмаларини ифодалайди. Тил ва нутқ ўртасидаги ушбу тафовутга кўра, тил ижтимоий, нутқ эса индивидуал ҳодиса сифатида баҳоланган.