Аденоиднинг ушбу морфологик шакли , яъни интерстициал пролифератив яллиғланишли гипертрофия шакли ни микроскопик жиҳатдан ўрганиш шуни кўрсатдики, ютқин лимфоид тугун таркибида лимфоид фолликулалар пайдо бўлмаганлиги, уларнинг ўрнига диффуз ҳолда лимфоид ҳужайраларнинг пролиферацияланиб, кўпайганлиги аниқланади. Бунда, лимфоид ҳужайралар ретикуляр строма ҳужайралари билан аралашган ҳолда кўпайиб, диффуз кўринишда инфильтрацияланганлиги аниқланади. Бу жараёнда строманинг гистиоцитар ҳужайраларидан асосан ретикуляр ҳужайралар кўпайганлиги, улардан ёш ретикулобластлар, дендритли ва интердигитирловчи ретикуляр ҳужайралар пролиферацияланиб кўпайганлиги аниқланади.