Ушбу мақола мудофаа ва хавфсизлик тузилмалари таълим муассасаларида ватанпарварлик тушунчаси ва унинг муҳимлигини ёритади. Ватанпарварлик инсоннинг ватанга муҳаббати, уни асраб-авайлаш ва истиқболини таъминлаш йўлидаги ҳаракатларини англатади. Буюк аждодларимиз, шулардан Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний ва Нажмиддин Кубронинг ҳаётлари ва ишлари ватанпарварлик намунасини ташкил этган. Маълумки, ватанпарварлик нафақат жанг майдонида, балки илм ва маърифатда ҳам кўрсатилган. Мақолада ички ишлар органлари ва ҳарбий хизматдаги ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш муҳимлиги таъкидланади.