Мазкур илмий ишда Самарқанд шаҳри микрорайонларида сўнгги йилларда юзага келган глобал даражадаги исиш аномалиялари, уларнинг юзага келиш сабаблари, экологик ва иқтисодий оқибатлар ҳамда бундай ҳодисаларни юмшатиш бўйича илғор чора-тадбирлар ўрганилади. Урбанизация даражаси, яшил майдонлар камайиши, транспорт ҳаракати ларининг микроиқлимга таъсири статистик маълумотлар, ГИС хариталар ва сўровномалар асосида атмосфера ҳароратларининг нормадан оғиши, иқлимни кескин ўзгартирувчи омиллар таҳлил қилинди. Тадқиқот ИПCC, НАСА, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати ва бошқа халқаро ташкилотлар маълумотлари асосида олиб борилган, хулоса ҳамда тавсиялар кетирилган.
2025-10-08