Замонавий педагогик жараёнда интерфаол иш кўринишлари, яъни инновацион педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиб, таълим самарадорлигини кўтаришга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга ортмоқда. Педагог замонавий технологиялар қўллаганда ўқувчи эгаллаётган билимларни ўзи қидириб топади, мустақил ўрганиб, таҳлил қилади, ҳатто хулосаларни ҳам ўзи чиқаради. Педагог бу жараёнда шахс ва жамоанинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади. Шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчи вазифасини бажаради. Бундай ўқув жараёнида педагог асосий сиймога айланади.