Ҳозирги вақтда жаҳон амалиётида молибден таркибли сулфидли концентратлар турли хил печларда оксидланган ҳолда куйдирилади. Молибден саноат маҳсулотларини оксидловчи куйдириш жараёнида молибден ангидридининг миқдори юқори бўлган сифатли куйинди маҳсулот олиш мақсадга мувофиқ бўлиб, бунда амалдаги мавжуд технологиялар содали ёки аммиакли танлаб эритиш жараёнида эритма таркибига ўтмайдиган молибден диоксидининг миқдори куйинди таркибида юқори бўлишига олиб келади. Бу борада сулфидли молибден таркибли саноат маҳсулотларини оксидлаб куйдиришнинг такомиллаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш ва жараёнда молибден (ВИ) оксидининг ҳосил бўлиш механизмларини тадқиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга.
2023-06-16