Мақолада вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятларни фош этиш ва тергов қилишда юзага келаётган, илгари кам тадқиқ этилган муаммолар таҳлил қилинади. Хусусан, ушбу турдаги жиноятларнинг латентлик даражасининг юқорилиги, вояга етмаган жабрланувчи кўрсатувларининг ишончлилик даражасини баҳолашдаги мураккабликлар, суд-психологик экспертизасининг аҳамияти ва шу каби муаммолар тадқиқ этилган.
2026-02-10