Болалар юз-жағ жарохлиги амалётида радикуляр кисталар жағ кисталари умумий сонининг 78-96% ва жағ касалликларини умумий сонини эса 7-12% ташкил қилади. (Т.Ф.Н., Кузьмина и.А.,2009). 1000 та жағ кисталари бор беморлардан 85% радикуляр кисталар, 9% фоллекуляр, 3% парадентал, 1% эпидермоид кисталар учрашини аниқлади (Тимофеев А.) Клиник кузатувларни тахлил қилинганда ушбу патологияни даволаш муаммосини долзарблилигини кўрсатса, иккинчи томондан кисталарни даволаш мақсадида ўтказилган жаррохлик аралашувидан кейин суякларнинг яхлитлиги бузилади ва униниг тикланиши учун узок муддат керак булади.